Тошкент бош планида трамвайга жой қолдирилмаган кўринади
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси муаллифлари нархи қимматлиги боис трамвай тармоғини эмас, балки юқори тезликда ҳаракатланувчи автобус учун ажратилган йўлаклар қуришни таклиф қилишган.
Нисбий афзаллик ҳисоб-китобларида битта трамвайнинг нархи 2,5 млн.евродан (!), бир км трамвай йўлининг қиймати эса 12,0 млн евродан (!) олинган.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта сотиб олинган Vario LF чех трамвайларининг ҳар бири кафолатли муддати билан 1 миллион доллардан тушган эди.
Агар ҳар бир км трамвай йўли 12 млн.евродан тушса, демак, 2008-2016 йилларда бир неча миллиард доллар ҳавога совурилган экан-да.
Расмийларнинг ўзаро узвий бўлмаган муносабатларидан шундай хулосага келса бўладики, Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича хоҳишлар самимий эмас.