1 млрд.евролик маҳаллийлаштириш
Ҳар қандай эзгу ғоя ва рационал таклиф Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш деган ёлғон мафкура билан каррасига қимматлаштирилиши ва паразит пудратчилар томонидан ўзлаштирилиши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Бу расмий иқтисодий сиёсатга ҳам айланди.
Демак, орзиқиб кутганимиз трамвайни қайтарилиши лойиҳаси бўйича 1 млрд.долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилади. Уч уринишда топишга урининг: бу лойиҳаларнинг бенефициарлари ким бўлади?
Ўтган йили трамвайни қайтариш талабларига жавобан ҳисоб китобларда битта трамвайнинг нархи 2,5 млн.евродан (!), бир км трамвай йўлининг қиймати эса 12,0 млн евродан (!) олинганидаёқ тушуниб олсак бўлардийкан.
Шунақа хулоса:
Ё улар биздан "йўқ, трамвай керакмас" дейишимизни исташмоқда ёки камида уч карра шиширилган нархлардаги трамвай лойиҳасига кўнишимиз керак бўлади.
- https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/1066619gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/5686@the_bakiroo