Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳақини ошириш таклифи нафақат иқтисодий, балки жиддий ижтимоий юкни юзага келтиради. ХДП расмий баёнот билан чиқиб, тарифларни белгилашда ташувчиларнинг зарарини ёпишдан аввал аҳолининг реал даромадлари ва оилавий харажатларини ҳисобга олишни талаб қилмоқда. Шунингдек, партия пойтахтда жорий этилиши кутилаётган School Bus (мактаб автобуслари) тизими ота-оналар
Transport sohasi islohoti
Ислоҳот йўналишлариВазир Маҳкамовнинг Ахборотга берган интервьюсидан келиб чиқилса (47:30дан бошлаб кўринг), Тошкент — Самарқанд пулли йўли Хитойнинг China Overseas Engineering Construction (COVEC) компанияси фақат пудратчи. 2,2 млрд.долларлик лойиҳа учун Хитой банкларидан 1,9 млрд.долларлик қарз олинади. Лекин қарзларни ким олади? Ўзбекистон ҳукуматими? Ёки Хитой компанияси? Маҳкамовнинг эътирофига кўра, пулли йўл
Парковка қироли чўнтаги ҳақида қайғуриб, ҳимояга чиққан ҳокимиятга кўра, Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан кунига тахминан 15 000 нафар ҳайдовчи фойдаланмоқда. Шулардан фақат 2–3 фоизи, яъни 300–450 нафар атрофидаги ҳайдовчи хизмат ҳақини тўламоқда. Агар ростан шундай бўлса, биринчидан, бунақа оператордан ҳокимият зудлик билан воз кечиш керак. Демак бу операторнинг на моддий, на меҳнат,
Давлат раҳбари юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган: - “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифадаги тягачлар (газда ҳаракатланадиганлардан ташқари); - тўла вазни 15 тоннадан, ички ҳажми 76 метр кубдан юқори бўлган ярим-тиркамалар импорт божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиш тўғрисида қарорни имзолаган. Ҳам қиммат ёқилғи, ҳам аждарҳо божлардан жабр кўраётган, ма
Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда. Агар, антимонополия органи сўровидаги “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари”нинг янги таҳрири маъқулланса, поезд кечиккан ҳолларда маҳаллий йўналишлардаги оддий ва тезюрар поездла
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, энди нафақат скутер ва мопедлар учун, тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун ҳам А1 тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳн
Unicorn Time подкастида MyTaxi асосчиларидан бўлган Акмал Пайзиев Ўзбекистон бозорида энг авж олган иллат —қайсидир севимли компанияга имтиёзлар ва истиснолар берилиши, қолганлардан эса қонун талаб қилиниши каби икки хил стандартларни такси агрегаторлари мисолида тушунтирган. “MyTaxi фақат лицензияси бор ҳайдовчиларни олган, чунки давлат буни қаттиқ контроль қиларди... Yandex келди, умуман қоидал
Ҳар йили монополистлар ҳавошка ва темир йўлларининг талабалар учун "имтиёзли чипта" тарзидаги амалда ишламайдиган марҳамати бу йил ҳам такрорланади. 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади. Муаммо шундаки, 18 декабрга бориб самолетгаям, поездгаям янги йил арафасидаги кунларга чиптанинг ў
Урбанист Ҳусан Мукимов Франциянинг энг гўзал шаҳарларидан бўлган Страсбургга сайланган ҳоким трамвайни қайтаргани ҳақида ёзмоқда: "1960-йилларда Франциянинг Страсбург шаҳрида келажак автомобилларда, деб ҳисоблаб, трамвайлар эскилик қолдиғи сифатида қабул қилинган. Шу сабабдан барча трамвай линиялари бузиб ташланди, вагонлар эса металлаломга топширилди. Бироқ 1980-йилларга келиб вазият тубдан ўзга
Арзон ва имконли скутер ва мопедлар нафақат юзминглаб курьерлар учун тирикчилик воситаси, Марҳаматдан Шуманайгача чекка туманлардаги ўқитувчилар учун ҳам транспорт дастёрга айланганди. 1 октябрдан кучга кирган зараркунанда қоидалар туфайли энди мактабга қатнайдиган ўқитувчилар ҳам 2-3 ойлик маошини харажат қилишади ёки пиёдага айланишади. Пулхўрлар ўз мақсадига етиш учун ўлимлар билан боғлиқ ахбо
Мопед ва скутерларни Давлат хизматлари марказларида стикер билан идентификациялаш (бу мулк ҳуқуқини ҳам расмийлаштиради). Мопед ва скутерлар ҳайдовчилари учун имтиҳонсиз М тоифали гувоҳнома жорий қилиш (буниям давлат хизматларида қилса бўлади). Бўлди. Агар истак бўлса. Лекин тамшанган тўдалар учун пул ўзлаштириш имконияти бўлмаса, чиновникларга халққа ва иқтисодиётга фойдали таклифлар асло қизиқм
Транспорт вазири Маҳкамовга кўра, эндиликда вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади. Вазирнинг айтишича, бунинг учун улар лицензия олиши керак, фаолият манзили сифатида эса Тошкентни кўрсатиши керак бўлади. Ҳукумат қарорининг 14- бандида аниқ-тиниқ ёзиб қўйишган: "Лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд автотранспорт воситасига берилган давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодла
Такси агрегати бозорининг асосий ўйинчиси Yandex Go'нинг Spot'га маълум қилишича, Yandex Taxi билан ҳамкорлик қилувчи ва Тошкент шаҳрида ишлайдиган, бошқа ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳайдовчилар сони 23 мингдан ортиқни ташкил этади. Шунингдек, йил охиригача 48 мингдан ортиқ ҳайдовчининг лицензияси тугаши айтилган. Вилоятлик ҳайдовчиларнинг пойтахтда таксичилик қилишини чекловчи қарор лойиҳаси моно
Чунки мен таксичи эмасдим…”
Бу қарор қайси ақл билан ва нима мақсадда қабул қилингани шахсан менга тушунарсиз. Хўп, энди нима бўлади? Энди Тошкент шаҳрида таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ўнминглаб Ўзбекистон фуқароларида бир неча вариантлар қолади: 1. Машинасини сотиб, Россияга мардикорликка кетиш. 2. Вилоятларга қайтиш ва ишсизлар ёки камбағаллар армиясини кўпайтириш. 3. Камида 5,5 млн.сўм пул сарфлаб ўз машинасин
Дарёда бу ҳақдаги мақола кеча ҳам чиққан ва дарҳол 404 бўлиб қолганди. Аввало айтиш лозимки, Дарё билан суҳбатда бўлган Транспорт вазирлиги вакилининг "бу тартиб кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган, аввалдан бўлган" қабилидаги оқлови умуман асоссиз. Чунки ҳукуматнинг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида бундай норма мавжуд бўлмаган (Ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карт
Бир қўлли пулли парковкалар ишга тушиши арафасида тармоқда яна давлат парковкалар қуриши (?), бизнесни парковкалар қуришга мажбурлаши (!) кераклиги ҳақида турлича мулоҳазалар янграмоқда. Албатта, нимагаки қўл урилса, бозор ўрнига, охирида монополист ясаладиган усулларни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Пулли парковка ғояси ҳали ишга тушмаёқ, тор манфаатли чиновниклар ва уларнинг "тижорий" шериклари томо
2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчила
2025 йилда жам 28,3 трлн.сўмлик бюджет субсидиялари ажратилиши режалаштирилган. Албатта, энг катта субсидияхўрлар бу тузалмас энергетика соҳаси, улар 12,3 трлн.сўмни ўзлаштирадилар. Соф ижтимоий харажатларни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонда қайси иқтисодий сегментида аҳвол оғирлашаётган бўлса, ўша соҳага субсидия ажратиш оша бошлаётганга ўхшайди. Масалан, келаси йилда транспорт соҳасига ажратилад
Кеча "Чорвоққа элтувчи давлат қурган йўлнинг пулли йўлга айланиши пулли йўл моҳиятига зид" дея анча юмшоқ муносабат билдирган эканман. Йўқ, буларнинг нияти анча жиддий. . Йўл вазирининг баёноти билан танишгач, буларнинг давлат қурган йўлни пулли йўлга айлантириш хоҳиши моҳиятга эмас, мантиққа ҳам зидлигини айтиш мумкин. Булар хато қилаяпмиз деб ўйлашмаяпти. Эмишки, Чорвоққа элтадиган муқобил йўл