Бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу мошинлар учун пулли ё бепул парковкалар эмас!
Бир қўлли пулли парковкалар ишга тушиши арафасида тармоқда яна давлат парковкалар қуриши (?), бизнесни парковкалар қуришга мажбурлаши (!) кераклиги ҳақида турлича мулоҳазалар янграмоқда.
Албатта, нимагаки қўл урилса, бозор ўрнига, охирида монополист ясаладиган усулларни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Пулли парковка ғояси ҳали ишга тушмаёқ, тор манфаатли чиновниклар ва уларнинг "тижорий" шериклари томонидан обрўсизланганини, ҳатто пулли парковка тизими тарафдорлари танқидига гирифтор бўлаётгани тушунтириш энди бефойда бўлса керак.
Лекин нима бўлгандаям, эсда тутиш лозимки, бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу мошинлар учун пулли ё бепул парковкалар эмас, бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу сифатли жамоат транспорти, хавфсиз ва инклюзив йўлаклар, светофорлар, тротуарлар, парклар, автомобилсиз кўчалар - яъни барча учун ижтимоий неъматлар эканини тинимсиз эслатишда давом этиш керак.
Мен қаттиқ ишонаман, агар бизнинг ижтимоий неъматларга нисбатан Конституцион ҳуқуқимиз барқарор таъминланса, шаҳар одамларга қайтарилса, парковкалар таклифини вақт ўтиб бозор ўзи яратади.
- https://t.me/the_bakiroo/9749@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9222@the_bakiroo