Транспорт соҳаси ҳам субсидияхўрга айланмоқда
2025 йилда жам 28,3 трлн.сўмлик бюджет субсидиялари ажратилиши режалаштирилган. Албатта, энг катта субсидияхўрлар бу тузалмас энергетика соҳаси, улар 12,3 трлн.сўмни ўзлаштирадилар.
Соф ижтимоий харажатларни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонда қайси иқтисодий сегментида аҳвол оғирлашаётган бўлса, ўша соҳага субсидия ажратиш оша бошлаётганга ўхшайди. Масалан, келаси йилда транспорт соҳасига ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2,7 трлн.сўмдан ошади, шундан:
Брутто шартномалар учун 1,7 трлн.сўм;
Темир йўл маҳаллий йўналишлари учун 500 млрд.сўм;
Метрополитен учун 405 млрд.сўм;
Маҳаллий авиақатновлар учун 63,7 млрд.сўм;
Шаҳар атрофи қатнови учун 56.1 млрд.сўм;
Сўхликлар учун 1,7 млрд.сўм (2024 йилда 5,7 млрд.сўм ўзлаштирилипти. Сўхга учганлар борми?);
Қорақалпоқ ва Хоразм учун имтиёзли тарифларга 20 млрд.сўм.
2023 ва 2024 йилда тарифлари каррасига ошган (ва бозорга бир қадам ҳам яқинлашмаган) темир йўл маҳаллий йўналишларига нима учун субсидия ажратилаётгани қизиқ. Монополлигича қолаётган маҳаллий авиақатновларга қайси мезонлар билан субсидия ажратилаётгани тушунтирилиши керак, авиачипталар Европа бозори нархларидан қиммат бўлгани учунми? Ё отасининг хунини сўраётган лоукостерлар учунми?
Нима учун, брутто-шартномалар ва метро учун субсидиялар оширилиши ҳам изоҳланиши зарур. Жамоат транспортида йўл ҳақини ошириш ва харажатларни камайтириш режалари қандай?