22K54Telegramda ochish
Иссиқлик таъминотида субсидия ўзлаштириш 5 карра ошган Бюджет мувозанати издан чиққанига қарамай, 2024 йилнинг биринчи чорагида ҳам субсидия ўзлаштириш чемпионати тўхтамаган. Иссиқлик таъминотига ўтган 3 ойда 1 трлн.сўмдан ортиқ субсидия берилган. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан деярли 5 карра кўп. Бу бутун 2024 йил учун иссиқликка ажратилган жами субсидия ҳажмининг 51%и. Олдинда ҳали 9 ой бор (иссиқ сув ва октябрдан кейин янги иситиш мавсуми). Эҳтимолки, иссиқлик учун субсидия миқдори яна оширилади. Чунки соҳада ҳеч ким таннархни пасайтириш ҳақида ўйлаётгани йўқ, бундай вазифа қўйилмаган ҳам бўлса керак. 2024 йилнинг 1-чорагида транспорт учун ажратилган субсидияларнинг йиллик меъёр нисобидан ошиб кетиши кузатилмаган: шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифларда йўловчи ташиш учун 227,3 млрд сўм (йиллик 1 трлн.сўм ажратилган); Метрополитенга 95,0 млрд.сўм (йиллик 575,7 млрд.сўм). Бошқа ўзлаштирилган айрим субсидиялар: ипотека кредитлари бўйича 269,1 млрд.сўм; ўз хўжалигида етиштириб реализация қилинган маҳсулотлар учун 145,2 млрд сўм; геология-қидирув ишларига 140,0 млрд.сўм; Ёшларни қўллаб қувватлашга 30,0 млрд.сўм; талабалар турар жойларни барпо этиш бўйича лойиҳалар учун 16,8 млрд.сўм; қишлоқ хўжалиги техникаларига 8,2 млрд.сўм; авиаташувчиларга 3,4 млрд.сўм; темир йўлга 3,4 млрд.сўм; сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидиялар 2,2 млрд.сўм; талабалар турар жойларида яшайдиган талабалар учун давлат шеригига ажратиладиган субсидиялар 1,3 млрд.сўм;

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin