Давлат қарзининг фоиз харажатлари кескин ошишда давом этмоқда
Давлат қарзининг бюджетдан тўланаётган фоиз харажатлари (қарз тани бу ҳисобга кирмайди) 2024 йилнинг биринчи чорагида 2.1 баробарига ошиб, 2,5 трлн.сўмни ташкил этган (ўтган йилнинг тегишли даврида 1,2 трлн.сўм). Мазкур харажатларнинг бюджет харажатларидаги улуши ҳам 2,0%дан 3,6%гача кўтарилган.
Тасаввур қилишингиз учун, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш учун бундан сал кам маблағ сарфланган (2,4 трлн.сўм).
2024 йилнинг дастлабки чорагида давлат ҳокимияти ва бошқаруви харажатлари ошишда давом этган ва 4,2 трлн.сўмга етган. Солиштириш учун, харажатлар мундарижасида амалдорларни боқиб, сақлаш харажатлари ҳудудлар инфратузилмасига ажратилаёган харажатлардан ошиб кетган (3,4 трлн.сўм). Эсингизда бўлса, "Маъмурий ислоҳотлар" натижасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви харажатлари камайиш ўрнига, кескин ошган эди.