Шонли энергетикларнинг субсидияхўрлиги тугатилмаган бюджет самарали бўла олмайди
2025 йил бюджети лойиҳаси ва бюджетнома эълон қилинди. Кўзга яққол ташланадиган жиҳат бу самарасиз, ўзлаштиришга асосланган, олигархик доиралар манфаатлари учун кэш жамлаш каналига айланган ва ўзбек иқтисодиёти рақобатбардошлигини ўлдиришга, собиқ метрополияга қарам қилишга моделлаштирилаётган энергетикани бюджет субсидиялари билан молиялаштиришнинг давом эттирилиши билан боғлиқ.
Демак, каррасига ошган ва яна ошадиган тарифларга қарамасдан энергетика учун бюджетдан 12,3 трлн.сўмлик субсидиялар ажратилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, энергетикани субсидиялаш 2026 йилдаям, 2027 йилда ҳам давом эттирилади.
Табиийки, савол туғилади. Тарифлар каррасига ошган экан, яна ошар экан, нима учун энергетика субсидияланиши керак? Субсидиялаш тўхтамай, давом этар экан, тарифлар нима учун оширилди?
Ҳам чўнтагимиздан, ҳам солиғимиздан товон тўлашга асосланган, рақобат ва танлов йўқ, таннархни тўхтамай шиширишга, монополистлар ва олигархлар манфаатларига ишлайдиган ёпиқликни мақсад қилганмиди энергетика ислоҳоти?
Бу ислоҳот эмас, алдовку!