40K407Telegramda ochish
Энди ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилади, бунақаси ўтган ёмон замондаям бўлмаган Дарёда бу ҳақдаги мақола кеча ҳам чиққан ва дарҳол 404 бўлиб қолганди. Аввало айтиш лозимки, Дарё билан суҳбатда бўлган Транспорт вазирлиги вакилининг "бу тартиб кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган, аввалдан бўлган" қабилидаги оқлови умуман асоссиз. Чунки ҳукуматнинг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида бундай норма мавжуд бўлмаган (Ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширади). Яъни лицензия карточкасида қайси ҳудуд кўрсатилса, ўша ҳудудда таксичилик қилиш мумкин бўлган. Масалан, Қорақалпоғистонлик ёки андижонликлар олаётган лицензиясида "Тошкент" деб кўрсатса кифоя бўлган. "Лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд автотранспорт воситасига берилган давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларидан келиб чиқиб аниқланади" талаби, яъни ҳайдовчининг ўз ҳудудида, яъни лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудудда фаолият олиб бориши ҳукуматнинг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сонли қарори билан қўшилган. Қарор муҳокамага қўйилмаган, нима учун бундай талаб киритилаётгани изоҳланмаган. Унинг оқибатлари ҳам ўйланмаган. Ўнминглаб одамларнинг нафратини қўзғайдиган бу қарорнинг лоббисти ким бўлганини ўзингиз учун тасаввур қилишингиз мумкин. Дарвоқе, Lolazor'нинг ўтган йилги сонларидан бирида такси хизмати кўрсатишдан вилоятликлар четлаштирилиши ёпиқ кабинетларда муҳокама қилинаётгани ҳақида гаплашган эдик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin