22K12Telegramda ochish
Бизнеснинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган, аҳолиники эса яхшиланган Май ойи якунлари билан аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,5 фоиз бандига пасайиб, 13,7%ни ташкил этган, бизнеснинг кутилмалари эса 0,1 фоиз бандига ёмонлашиб, 12,9%га етган. Аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам ёқилғи ва энергетика нархининг қимматлашиши бўйича хавотирлари ошган. Лекин 6 ойдан буён аҳоли ва бизнеснинг бош хавотири коммунал хизматларнинг қимматлашиши бўлиб турипти. Ҳудудлар қирқимида аҳоли наздида энг ёмон кутилмалар Тошкентда (17,1%) ва Сирдарёда (15,0%). Тошкент шаҳри ва Жиззахда 17% ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши 41%ни ташкил этмоқда. Маълумот учун, эртага Марказий банк бошқаруви асосий ставкеани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Ҳозирча ставкани пасайтириш бўйича сабаб ва асослар етарлича жамланмаган кўринади. Аввалги йиғилишда энергия нархлари эркинлаштирилишининг навбатдаги босқичи инфляция ва инфляцион кутилмаларга иккиламчи таъсирларидан келиб чиққан ҳолда пул-кредит шароитлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги таъкидланганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin