Бепул тиббиётни пулли қилишга лазейка топганлар нега давлат мактабини пулли қилмасликлари керак?
Бепул тиббиётни пулли қилишга йўл топганлар энди мактабларда антиижтимоий методичкасини қўллашга киришишган. Кунўзнинг ёзишича, пойтахт қоқ марказидаги 50- мактабнинг янги очиладиган тўртта 1-синфнинг биттаси пулли қилинмоқда.
Давлат мактабини пулли қилишга зўр баҳона топишган: бунда ўқувчиларга 3 маҳал овқат берилади ва кечгача қўшимча машғулотлар ўтилади. Тижорий синфлар синф прописка (микроучастка) бўйича мактабда ўқиш ҳуқуқига мос тушмайдиган болалар учун мўлжалланган. 2,8 млн.тўлайсиз ва сизда бундай опция пайдо бўлади. Ажойиб-а!
Мактаб директорининг иқрорномасига кўра, пулли синфлар ўтган йилдан буён бор (бир йил давомида ими-жимида ташқарига чиқармай кела олишган). Қизиқ, Мактаб вазирлиги бунга қандай қараган? Рози бўлганми? Қайси мантиқ билан?
Бўпти, мактабда ўқишга талабгор кўп экан, яна битта синфни очишга имконият бор экан, ўша синфни Конституция кафолатлаган бепул тарзда очишга ким ёки нима ҳалақит берган?
50-мактаб тажрибасини янада кенг ёясизларми? Қаерда тўхтайсизлар?