Давлат мактаблари қуриш керак, бунинг альтернативаси йўқ
Очиғи, ўта шахсий фикримча, мактаб етишмовчилиги муаммосини хусусий мактаблар призмаси орқали кўриш ва даромадлардан солиқ имтиёзи бериш - ечим эмас.
Бу мактаблар муаммоси воситаларидан бири, бўлгандаям фақат тўловга лаёқатли кичик сегментни қаноатлантирадиган восита холос.
Асосий акцент хусусий мактаблар тармоғига берилгани сайин, хусусий ва давлат мактаблари ўртасидаги мувозанат йил сайин бузилмоқда, бузилгандаям, давлат мактабларининг сифати пасайгандан пасайиб бормоқда.
Яхши таълим истаган пойтахт аҳолисининг мутлақ кўпчилик қисми ҳозир ҳам, яқин ва ўрта келажакда фарзандлари учун хусусий мактабни раво кўра олмайди.
Ҳамма ҳам бизнес билан чатишиб кетган чиновник эмас, ҳамма ҳам давлат билан чатишиб кетган бизнесмен эмас.
Давлат мактаблари қурилиши керак, қургандаям ҳар йили, ҳар бир туманда ўнлаб мактаб қурилиши лозим.
@the_bakiroo