33K555Telegramda ochish
Нега ўзбек чиновниклари мактаб қуришмайди? Чунки бу уларга "невыгодно" Тармоқдаги дўстлардан бири сўраб қолди: Нега турли ижтимоий объектлар, байроқлар ҳайкаллар, ўзи таъмирдан чиққан объектларни қайта таъмирлашлар, жарликларни кўмиш каби лойиҳаларни ўйлаб топиб бюджет пулини ўзлаштиришни хуш кўрадиган ўзбек чиновниклари шу ишни масалан, мактаблар қуриб амалга оширишмайди? Ахир ҳайкал қуриб пул ўзлаштирган чиновник, мактаб қуриб ҳам шу ишни амалга оширса бўладику? Шу савол баҳона нега ўзбек чиновникларига оддий халқ учун мактаб қуриш "невыгодно" эканини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Биринчидан, халқ учун мўлжалланган мактабларнинг қиймати ҳоким, вазирлар ва уларнинг чўнтаклари учун қизиқ бўлмаган кичик миқдорни ташкил этади. Лойиҳани шишириш учун роса қулоғидан тортилган тақдирда ҳам 900 ўринли халқ мактаби 10 млрд.сўмга боради. Бюджет ўғрилари учун бу жуда кам сумма, келишиш, тасдиқлатиш, бўлишиш ва откатлар тарқатишдан кейин тепадагиларга ҳеч нима қолмайди. Шунинг учун агар эътибор берсангиз, ҳоким ва вазирларнинг лоббиси бу асосан 50 миллиард ва ундан юқори суммадаги лойиҳаларга қаратилади. Иккинчидан, мактаб лойиҳаси аввалдан тасдиқланган бўлади. Уни қурилиш давомида ўзгартириш, нархини ошириш, демак қўшимча ўғирлаш мумкин эмас. Бунинг устига одатда мактаблар қурилиши бир молия йилида тугалланмайди, келаси молия йилига ҳам ўтади, оралиқ ўлчов назоратлари бўлади. Шартли ҳайкал ва байроқларни эса 3 ойда қуриш, топшириш ва пулини чайиб, ҳазм қилиб юбориш мумкин. Учинчидан, мактаблар қурилиши доимий халқ кўз ўнгида бўлади. Қурилишга қанча машина ғишт кираяпти, қанча цемент чиқаяпти - ҳаммасини халқ кўриб туради, чунки шу мактабда халқнинг боласи ўқийди. Қолаверса, мактаб қурилгандан кейин ҳам унинг сифати бир неча йил турли назорат идоралари ва халқ назоратида бўлади. Қурилишдаги аниқланган камчиликнинг акс-садоси жуда жарангли янграйди. Шунинг учунам ўзбек чиновникларининг энг ёмон кўрадигани - бу халқ назорати. Тўртинчидан ва энг асосийси, ҳар бир янги мактаб қурилиши ишга тушгандан кейин у билан боғлиқ доимий харажатларни яратади. Бу ўқитувчилар маоши, мактаб мебели, жорий таъмири, эксплуатация, сув, газ, электр - ҳаммаси харажат. Энг кам ҳисоб-китоблардаям битта ўқувчига йилига 5 миллион сўмдан кам бўлмаган қўшимча харажат туғилади. Тасаввур қилинг, ҳозир мактаб етишмаётган 1,2 миллион ўқувчига ҳукумат инсофга кириб 1000та мактаб қуриб юборган тақдирда, бу мактаблар учун ҳар йили яна 6 триллион сўм бюджетдан харажат қилишга тўғри келади. Таълимга 6 триллион сўм қўшимча маблағ юборилса, ўғри чиновникларга нима қолади? Улар қандай қилиб янги вазирликлар, қўмиталар сонини кўпайтира олишади? Қандай қилиб, ўринбосарлар, ёрдамчилар, маслаҳатчилар, котибалар сонини оширишади? Самолетлар, вертолетлар, хизмат машиналари, кабинетлар учун пулни қаердан олишади? Ҳомийлари - Еб-тўймас олигархларнинг ўғри проектлари учун субсидияларни қаердан топиб беришади? Кўрдингизми? Мактаб қуриш ўзбек чиновниги учун коппор зарар. Мактаб қурмаслик эса фақат фойда. Узоқ келажакда ҳам. Абадий, яъни авлодлардан авлодларга ўтадиган қашшоқлик мактабдан бошланишини билишади улар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin