14K65Telegramda ochish
Бюджет камситган аёллар ҳақида ниҳоят сўз очилди Парламент фракцияларидан бири барча аёллар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходим давлат ёки нодавлат ташкилотда ишлашидан қатъи назар кафолатли равишда давлат томонидан тўланишини талаб этмоқда. Халқ тилида "декрет пули" дейиладиган нафақа аёл киши бюджет ташкилотларида ишласагина тўланади. 2022 йилги бюджет қоидаларида ҳам шундай: бюджет ташкилотларда ишлайдиган ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлашга 500,7 млрд.сўм ажратилган. Яъни, 2022 йил бюджетимизда ҳам олигарх ва олигарх гуруҳларнинг қатор лойиҳалари бўйича триллионлаб компенсация ва субсидиялар кўзда тутилган. Лекин "иккинчи сортга чиқарилган" ҳомиладор ва туққан аёллар доимгидек қавсдан четда қолган. Агар ҳомиладор ё туққан аёл киши бюджет ташкилотида ишламаса унга бир тийинам йўқ. Уларга декрет пули тўлаш (амалда тўламаслик) иш берувчиларнинг ўзларига юклаб қўйилган. Декрет пули борасида адолатнинг тикланиши сайлов кампанияси даврида ҳам ҳеч бир номзод тарафидан кўтарилгани йўқ эди. Ўзини гендер тенглиги ҳимоячиси, аёлларнинг ҳақлари қалқони деб позицияда ушлайдиган, ўтмишдаги хатоларни аёвсиз танқид қиладиган, лекин бугунги кунимиз муаммоларига келганда осонгина ортга чекинадиган Сенат Раиси Танзила Нарбаева ҳам бирон марта декрет пулидан маҳрум қилинган аёллар ҳақида сўз очмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin