Энди нима бўлади?
Бу қарор қайси ақл билан ва нима мақсадда қабул қилингани шахсан менга тушунарсиз. Хўп, энди нима бўлади?
Энди Тошкент шаҳрида таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ўнминглаб Ўзбекистон фуқароларида бир неча вариантлар қолади:
1. Машинасини сотиб, Россияга мардикорликка кетиш.
2. Вилоятларга қайтиш ва ишсизлар ёки камбағаллар армиясини кўпайтириш.
3. Камида 5,5 млн.сўм пул сарфлаб ўз машинасини Тошкентлик қариндоши ёки таниши номига ўтказиш (Тошкент рақами учун), кейин ижарада ёки ишончномада таксичилик қилиш. Ўтган ёмон замонда юзминглаб ўзбекистонликлар Тошкент шаҳридаги ўз уйини бошқалар номига расмийлаштириб ва ижара шартномаси қилиб яшашига тўғри келарди. Худди шу бузуқ практика қайтмоқда. Масала хусусан, автомобиль рақамига оид бўлгани учун лобби айнан рақам қиролларидан чиққанмикан, деган гумон ҳам келади. Чунки охирги чора сифатида вилоятлик ҳайдовчилар Тошкент рақамларини олишга мажбур бўлишади.
Табиийки, пойтахтликлар вилоятликларни камситишга оид бу қарорнинг оқибатларини чўнтакларида сезишади. Такси нархлари ошади, йўналишсиз таксилар камаяди.