ХДП транспорт тарифлари ошиши ва мактаб автобуслари масаласида ўз позициясини билдирди
Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳақини ошириш таклифи нафақат иқтисодий, балки жиддий ижтимоий юкни юзага келтиради. ХДП расмий баёнот билан чиқиб, тарифларни белгилашда ташувчиларнинг зарарини ёпишдан аввал аҳолининг реал даромадлари ва оилавий харажатларини ҳисобга олишни талаб қилмоқда.
Шунингдек, партия пойтахтда жорий этилиши кутилаётган School Bus (мактаб автобуслари) тизими ота-оналар учун қўшимча молиявий юкка айланмаслиги кераклигини таъкидлаган. ХДП позициясига кўра, ижтимоий тенглик ва болалар хавфсизлиги устуворлиги таъминланиши керак.
Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўқувчиларга имтиёзли тарифлар бериш ёки транспорт харажатларини қисман бюджетдан қоплаш таклиф этилмоқда.
- https://t.me/UzbekistonXDP/5644@UzbekistonXDP