11K11Telegramda ochish
Муқобил сценарийларда инфляция прогнозлари қандай? Биринчи муқобил сценарий 2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга олган ҳолда, асосий сценарийга қўшимча равишда 2та муқобил сценарий доирасида инфляция прогнозлари шартли равишда баҳоланган. Биринчи муқобил сценарийга кўра, асосий етказиб берувчи мамлакатларда нефтни қайта ишлаш қувватларининг вақтинча чекланиши ва ёнилғи экспортига жорий этилган чекловлар минтақада бензин таклифининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Мазкур сценарийда автомобиль пропан ҳамда бензин нархларининг шартли қўшимча 15 фоизга ошиши назарда тутилган. Бунда нарх ошишининг умумий инфляцияга бирламчи тўғридан-тўғри таъсири 0,22 фоиз бандни ташкил этади. Ушбу сценарийда умумий инфляция 2026 йил якунида 6,8 фоиз даражасида шаклланиб, асосий сценарийга нисбатан 0,3 фоиз банд юқори бўлиши мумкин. Мазкур тафовутнинг 0,22 фоиз банди тартибга солинадиган нархлар, 0,08 фоиз банди эса базавий инфляция ҳиссасига тўғри келади. Мазкур сценарий доирасида асосий ставка 2027 йил якунигача асосий сценарийга нисбатан ўртача 0,5 фоиз банд қўшимча қатъийлаштиришни тақозо қилади. Натижада иккиламчи таъсирлар чекланган кўламда намоён бўлиши кўзда тутилган бўлиб, умумий инфляциянинг асосий сценарийдан тафовути 2027 йил IV чорагида 0,1 фоиз бандгача қисқариши ва умумий инфляция 5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin