
Капиталбанк The Bank of New York Mellon'да корреспондентлик ҳисобрақамини очди
“Капиталбанк” АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири – BNY (The Bank of New York Mellon) билан ҳамкорлик ўрнатиб, АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. Мазкур қадам банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиб, ташқи иқтисодий фаолият юритувчи мижозлар учун халқаро ҳисоб-китоблар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
“BNY’да корреспондентлик ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанк халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир. Биз учун бу нафақат АҚШ долларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, балки комплаенс жараёнларини ривожлантириш ҳамда бизнес юритишнинг халқаро стандартларига риоя этиш бўйича олиб борилган изчил ишлар натижасидир. Мижозларимизга халқаро амалиётлар учун кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида етакчи глобал молиявий институтлар билан тўғридан-тўғри муносабатларни ўрнатишда давом этамиз”, — дейди “Капиталбанк” АТБ Бошқарув Раисининг Биринчи ўринбосари Сардор Исмаилов.Маълумот ўрнида, бугунги кунда “Капиталбанк” 17 та хорижий банк билан корреспондентлик муносабатларига эга бўлиб, АҚШ доллари, евро, фунт стерлинг, юан ва бошқа асосий жаҳон валюталарида ҳисоб-китобларни амалга оширмоқда. Ўз навбатида, 1784 йилда ташкил этилган BNY банки активларни бошқариш ва корпоратив банк хизматлари соҳасида глобал етакчилардан бири саналади. Манба | Реклама
- https://t.me/kapital24/2911@kapital24