19K48Telegramda ochish
Миллиардлар совуриб ё чўнтаклар учун яна битта соққа-илова ясаладими? Пойтахт ҳокимининг айтишича, йўловчиларга манзилга энг тез етиб бориш йўлини кўрсатувчи мобиль илова — дастур ишлаб чиқилади (07,:30 дақиқадан кўринг). Барака топгурлар, энг қулай ва афзал маршрут тузиб, навигация хизматини кўрсатадиган глобал илова аллақачон бор — бу Google maps. Лекин 2023 йилдан бери Google maps'нинг функцияси 4 миллионлик Тошкентда ишламай қолган, қўшни давлатларда, бутун дунёда (босқинчилардан ташқари) ишлайди. Катта эҳтимол, Тошкент жамоат транспорти Google maps билан ахборот ва дата бўлишмай қўйган (бошқа мантиқий сабаб йўқ). Қизиқ тарафи, шимолликларга тегишли, гумонларга кўра , босқинчиларнинг агрессияси учун йўлларни кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган иловасида Тошкент шаҳри жамоат транспортига ва икир-чикирларига (ремонт бўлаётган йўлларгача) тўлақонли "доступ" бор. Нима демоқчиман? Солиқ тўловчиларнинг миллиардларини совуриб ёки қанақадир паразит чўнтак учун охур бўладиган навбатдагр пиар-соққа-илова яратишга ҳожат йўқ. Шаҳар жамоат транспортига, коммунал хизматларга ва ўша Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига ахборот ва датасига доступ беринглар, бўлди. Нафақат Google maps бинойидек ишлай бошлайди (хорижлик туристлар босқинчиларнинг иловасидан фойдаланмайди, масалан), Payme, Click, Uzum, банклар ўзлари шундай функционални мижозларига тақдим этиш учун барча ишни қилишади. Қайтанга биз мижозларда рақобатли танлов ҳам бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin