TashBus ва MyBus'нинг вориси "Тошкент транспорти" иловаси таклиф этилмоқда
Пойтахтда тугатилса тугатилмай, ривожланса ривожланмай ётган жамоат транспортининг доимий ишлаб турган ягона иловаси мавжуд эмасди. Бир вақтлар энтузиастлар яратган TashBus ва MyBus иловалари аллақачон ўз даврини ўтаб, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб бўлганди.
Балки шунинг учундир "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ энди "Тошкент транспорти" иловасини таклиф этмоқда.
Юклаб, фойдаланиб кўринг. Камчиликлари, афзалликлари ҳақида бўлишинг.
Илова яхши чиқса, умид шуки унинг ортидан балки жамоат транспорти ҳам тикланиб кетар. Ер сотиш, кесиш ва бузиш ишлари ахир қачондир тугайдику.
Ҳатто оккупантлар ўзлари босиб олинган ҳудудларни бир муддат ўтиб ривожлантира бошлашади. Босқинчи юнонлар шаҳарларга маданият олиб кирган, ҳатто босқинчи мўғуллар шаҳарларни ривожлантирган, босқинчи руслар шаҳарларни замонавийлаштирган. Тошкентнинг шўрпешонасига битганлар ҳам бир кун тўйиб, инсофга кириб қолар.
Ахир Тошкент Арнасой эмас. Унга жамоат транспорти керак!
- https://t.me/tshtxuz/2376@tshtxuz