Ҳар куни уйдан ишга келаётиб ва ишдан уйга қайтаётиб автобус санайман.
Бугун масалан йўлда биронта автобус учрамади. Тўғри, йўл бўйи ишга, ўқишга шошаётган саноқсиз йўловчилар, улар айни дамда "неудачниклар", машина тутишга самарали ва самарасиз уринишда давом этишмоқда. Назаримда, яқин истиқболда муҳтарам сити-менежерларимиз пойтахтда жамоат транспортининг энг охирги қолдиқларини ҳам узил-кесил тугатиб битадилар. Жамоат транспорти бизнинг анъана-ю, қадриятларимизга мос эмас. Ахир Қўқон хонлигининг Тошкент беклигида жамоат транспорти бўлмаган, отлиқлар ва неудачник пиёдалар бўлган фақат. Дарвоқе, Қўқон хонлигининг Тошкент беклигида марказий иситиш тизими ҳам бўлмаган.