Октябрда фоиз ставкалар яна кўтарилган
Сўмдаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 23,3%ни ташкил этган (+0,1%). Бунда чакана кредитларнинг нархи 23,9%гача (+0,1%) кўтарилган бўлса, корпоратив кредитларнинг нархи 22,7% даражасида, ўзгаришсиз қолган.
Муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкалари сезиларлироқ, 19,7%гача (+0,5%) кўтарилган. Чакана депозитлар ставкаси яна тарихий максимумга, 22,1%га (+0,1%) қайтган бўлса, корпоратив депозитлар бирдан 0,9 фоиз бандига, 17,1%гача қимматлаган.