Йўқотишларни АЭС қуришни тақиқлаган Дания даражасига тушуриб олсак бўлади
Дания бундан 40 йил аввал АЭС қуришни парламентда, қонун билан тақиқлаган мамлакат ҳисобланади. Нима деб ўйлайсиз, Чернобиль катастрофасига бўлган даврда бутун дунёда АЭС қуриш мода бўлган ўша пайтда нега Дания жамияти АЭС қуришни тақиқлай олган. Қайси асос ва ҳаракатлар эвазига?
Энг аввало, энергетикада генерациядан тақсимлашгача бўлган турли коррупцион манфаатларни йўқ қилиб (энергетиканинг энг катта душмани бу коррупция ва ўғри олигархлар), рақобатли, шаффоф ва очиқ бозор ярата олгани ва қўшнилар билан ягона энерготизим шакллантира олгани туфайли.
Иккинчидан, қайта тикланувчи манбаларга устуворлик берилгани туфайли. Бугунги кунда Данияда электр энергиясининг 90%ини қуёш ва шамол станциялари генерация қилади (2050 йилда 100%га етказишмоқчи).
Учинчидан, тармоқлардаги йўқотишларни Европадаги энг паст даражага тушира олган (5,19%). Мамлакатда қайта тақсимланган электр энергияси истеъмолчиларга 100% ер ости кабеллари орқали етказилади.
Нима деб ўйлайсиз, нега Дания бўла олмаймиз? Нега Данияликлар сингари АЭСга йўқ дея олмаймиз? Данияликлардан қаеримиз кам?