22K102Telegramda ochish
2035 йилгача режаларда АЭС генерацияси йўқ! Бунга зарурият ҳам йўқ! Энергетика вазирлиги 2035 йилгача бўлган даврда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва манбалари тўғрисидаги маълумот билан бўлишмоқда. 2035 йилга бориб, электр энергияси генерацияси ҳозирги 85,5 млрд.кВт.соатдан 134,5 млрд.кВт.соатга етади. Хурсанд қиладигани, 2030 йилдаям, 2035 йилдаям генерация манбалари орасида АЭС бўлмайди. 2035 йилга бориб энг кўп электр энергиясини шамол станциялари ишлаб чиқаради — 55 млрд.кВт.соат (ҳозирда 5 млрд.кВт.соат). Қуёш станцияларида 17 млрд.кВт.соат (ҳозирда 7,5 млрд.кВт.соат) ва ГЭСларда 14 млрд.кВт.соат (ҳозирда 6,2 млрд.кВт.соат) генерация яралади. Иссиқлик электр станцияларидаги генерация 66,8 млрд.кВт.соатдан 48,5 млрд.кВт.соатгача тушади. Электр энергияси истеъмоли эса ҳозирги 73,3 млрд.кВт.соатдан 121,6 млрд.кВт.соатга етади. Йўқотишлар 8% деб ҳисобласак ҳам, генерация ички истеъмолни нафақат қоплайди, экспорт ҳам бўлади. Хуллас, энергетиклар очиқлаётган маълумотларда АЭС генерацияси йўқ. Илойим, бўлмасин ҳам (балки унгача Росатом санкцион рўйхатга қўшилиб қолар). Ваҳоланки, босқинчи моховлар қурмоқчи бўлаётган кичик АЭСлар 2029 йилдан, катта АЭС эса биринчи реактори 2033 ва иккинчи реактори 2035 йилда ишга туширилиши белгиланган эди. Нима бўлгандаям, ўзингиз кўраяпсизки, энергетикларнинг ўзлари эълон қилаётган режалар бўйича ҳам Ўзбекистонда АЭС қурилиши учун заррача эҳтиёж йўқ. Буни - АЭС қурилишига мутлақо қарши бўлган мен ёки қайсидир ўзбек ватандош эмас, Энергетика вазирлиги эълон қилган маълумотларнинг ўзи айтиб турипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin