23K36Telegramda ochish
Қуёш ва шамол станцияларида навбатдаги 1 млрд.кВт.соат электр энергияси 51 кунда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон қуёш ва шамол станциялари йил бошидан 20 октябрга қадар 4 млрд.кВт.соат элеткр энергияси генерация қилган. Навбатдаги 1 млрд.кВт.соат 30 августдан 20 октябргача, 51 кун давомида ишлаб чиқарилган. Аввалги 1 кВт.соат 44 кунда ишлаб чиқарилган эди, яъни мавжуд яшил станцияларнинг самарадорлиги куз келиши билан бироз секинлашган. Ўтган даврда станциялар сони ўзгармаган, 9та қуёш, битта шамол станцияси ишлаб турипти. Лекин станцияларнинг умумий қуввати 2,4 гВтдан 2,7 гВтгача ошган, айнан қайси станциянинг қуввати ошганига аниқлик киритилмаган. 2030 йилгача “яшил” энергетика манбаларининг умумий қуввати 27 гВтга етказилиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin