Энергетик мастер режанинг газга оид қисми ҳам бор
Кеча Энергетика вазирлиги электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ эълон қилган маълумотлар, катта эҳтимол, “Boston Consulting Group” томонидан ишлаб чиқилган 2035 йилгача энергетикани ривожлантириш бўйича Мастер-режага оид.
Ўзбекистонда энергетика балансини газсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Иқтисодий тараққиёт қандай кечади? Ҳаёт сифати қандай ўзгаради? Бу газга боғлиқ. Газ қазиб олиш эса триллионлаб сўм ва миллиардлаб доллар совурилаётганига қарамай, муттасил қисқармоқда. Яқин 5 йилда газ 30 млрд.кубгача қисқариб кетса нима бўлади? Яқин 10 йилда 20 млрд.кубгача қисқарса-чи? Истеъмол қандай баланслаштирилади? Содда қилиб айтганда, кимдан қирқиш бошланади? Шуларнинг барчаси Мастер-режада акс этган бўлиши керак.
Балки яшириб ўтирмай, эълон қилиш керакдир?
- https://t.me/the_bakiroo/9530@the_bakiroo