21K42Telegramda ochish
Газ қазиб олиш мартда кунлик 87,1 млн.кубгача пасайиб кетиши кутилмаси қачон пайдо бўлганди? Газета Энергетика ҳафталиги доирасида Энергетика вазиридан қазиб олиш ҳажми 30%дан кўпга камайиб кетиши сабаблари ҳақида сўраган. Вазирдан иқтибос: "Бу бўйича олдин ҳам айтганмиз, бизда йилдан-йилга, барибир, табиий пасайиш кузатилмоқда. Газ қазиб чиқариш пасаяши аниқ эди, буни кўрсатганмиз". Маълумот учун, март ойида кунлик ҳисобда газ қазиб олиш 125,8 млн.кубдан 87,1 млн.кубга тушиб кетган. Лекин бу қулашни режалаштирилган, табиий ва кутилган деб бўлмайди. Ҳартугул, март ойи бошланишидан 12 кун олдин тасдиқланган Стратегияга кўра, 2026 йилда 40,2 млрд.куб ёки кунига 110,1 млн.куб газ қазиб олиниши белгиланган эди. 2026 йилда газ қазиб олиш кўрсаткичларига оид бундан бошқа бирон рақам очиқ эълон қилинмаган (2026 йил 23 февраль, 10 март ва 25 март кунги катта йиғилишларда ҳам) Вазирга кўра, энди "асосий мақсад — буни барқарорлаштириш ва [ҳажмларни] ушлаб бориш". Агар шу мақсад уддаланган тақдирда ҳам, 2026 йилда нари борса 33,5 млрд.куб ёки 2025 йилдагидан 8,8 млрд.куб кам газ қазиб олиниши керак. Газ қазиб олиш ҳажмини барқарорлаштириш мақсадлари қўйилаётгани биринчи марта эмас, 3 йил аввал ҳам Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми қисқариши тўхтамаётганига Энергетика вазири изоҳ бериб, [2023] йилнинг иккинчи ярмидан «динамиканинг ўзгариши»ни айтган эди. Охирги марта 2025 йил 11 декабрда парламент депутатлари олдида берган ҳисоботида вазир 2026 йилда янги конларни ишга тушириш ҳисобига газ қазиб олишдаги пасайишни тўхтатиш режасини маълум қилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin