
Газ қазиб олиш 2026 йилда ҳам қисқаришда давом этади
Тасдиқланган йил дастурига кўра, Республика иқтисодиёти
тармоқлари ва аҳолини
табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида 40,2 миллиард метр куб табиий газ қазиб чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилган.
Дастур лойиҳаси бўйича табиий газ қазиб чиқаришни 42 млрд куб метр ҳажмда сақлаб қолиш вазифаси таклиф этилганди.
Янгилагаётган Стратегия-2030 лойиҳасида газ қазиб олиш бўйича 2026 йилда 37,9 млрд.кубгача пасайиши мақсадли кўрсаткич қилиб олинганди.
Маълумот учун, расмий статистикада 2025 йил 42,3 млрд.куб газ қазиб олингани кўрсатилган ва 2024 йил статистикасига 3,3 млрд.куб газ қўшиб ёзилгани бўйича саволлар очиқ қолганди.
Вазир Мирзамаҳмудов Парламентдаги чиқиши пайти 2026 йилда газ қазиб олишдаги пасайишни барқарорлаштириш режалаштирилаётганини айтганди.