22K78Telegramda ochish
Собиқ энергетика вазири энди шартли Eriell’да ишлай олмайдими? Давлат дастурида энг диққатга сазовор таклифлардан бири собиқ амалдорларнинг улар назорат қилган компанияларга ўтишни чеклаш ташаббуси билан боғлиқ. Дастурга кўра, Давлат органида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олишнинг аниқ тартибини белгилаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Вазифа учун масъуллар - Антикоррупция ва Ҳисоб палатаси. Номенклатура ва бизнес-олигархиянинг чатишиб кетишини олдини олишга қаратилган бундай таклифлар бир неча йиллардан бери айтиб келинади. Lolazor подкастида бу ҳақда Акмал Бурханов билан мулоқот пайти ҳам сўзлашилган эди. Газета давлат хизматидан хусусий секторга кадрлар сизиб чиқишига мисол сифатида собиқ энергетика вазири (2019−2022), бош вазирнинг собиқ ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари (2017−2019) Алишер Султонов Eriell нефть-сервис компаниясида маслаҳатчи бўлиб ишлаганини келтирмоқда. Афсуски, Султонов ягона мисол эмас. Энергетика, транспорт, қурилиш, банк, таълим ва тиббиёт соҳаларида совутиш даврисиз даврон сураётган корчалонлар саноқсиз ва афсуски, бундай коррупцион амалиёт нормага айланиб қолган. Вазир ва амалдор ўлароқ хусусий сектор учун лицензиялар бериб, пудратларни тақсимлаб, регулятор ва назоратчи бўлиб, қарорлар чиқариб, ёғли активларни “хусусийлаштириб”, хос, ютуқли ва рақобатчиларни ўлдириб берувчи ахборотларни жамлаб, совутиш даврисиз бир сакраб ўша соҳада “омадли” хусусий секторга ўтиб кетишни қонун билан чеклаш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin