Электромобилли тўқларга навбатдаги субсидия қанчага тушади?
Газлашмаган хонадонлар учун электр энергиясига 50%лик чегирма масаласида қарор қабул қилиш 2 йилдан бери вазирликлар ўртасида “отангга-бор, онангга бор” қабилида чўзиб келинади. Ҳатто бунга қўшимча бюджет сарфи талаб қилинмаса ҳам.
Лекин электромобилларни қувватлаш станцияларидан фойдаланувчиларни бюджетдан субсидиялаш ташаббуси битта уринишда Дастурга киритиб, тасдиқланиб олинди. Энди 1 майдан бошлаб электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 кВт.соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Қувватлаш станцияларида тарифлар камида 2 500 сўмни ташкил этиши инобатга олинса, умумий субсидиялаш триллионлаб сўмни ташкил этиши мумкин. Балки корчалонлар лоббиси билан бюджетга ими-жимида ўзгартиришлар ҳам киритиб юборишар. Эътиборлиси, тўқларни субсидиялашни илгари сураётганлар қувватлаш станцияларида субсидияланадиган тарифларнинг юқори чегарасини ҳам белгилашмаган.
Бўлса бўлсин, бойларга бўлсин!
- https://t.me/the_bakiroo/11188@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11718@the_bakiroo