1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади
Дастур лойиҳасига кўра:
Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб бериш;
Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитларни ажратиш, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ҳисобидан молиялаштириш амалиётини йўлга қўйиш;
Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларини аукционда бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгилаш кўзда тутилган.
2026 йил охиригача электромобилларни қувватлаш станциялари сонини 4 мингтага етказиш вазифаси қўйилган.