
Давлат харидларидаги муаммолар муҳокамада
Савдо-саноат палатаси биносида давлат харидлари масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бошланди.
Унда давлат харидларида иштирок этувчи тадбиркорлар ва ташкилотлар, шунингдек янги ташкил этилган Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари қатнашмоқда.
Мулоқотдан кўзланган мақсад давлат харидлари жараёнидаги долзарб муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, шаффофликни таъминлаш ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш.
Давлат харидлари соҳасида фаолият юритаётганлар учун муҳим учрашув.
Жараён тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда.