24K130Telegramda ochish
12 фоиз эмас - 16 фоиз, 41 мингта эмас - 15 мингта, 1 мартдан эмас - 1 сентябрдан Электромобиллар сотиб олишни рағбатлантириш вазифаси Лойиҳа билан солиштирганда тасдиқланган Дастурда сезиларли ўзгартирилган (ва истеъмолчилар фойдасига эмас). Хусусан, электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизгача ставкада банк автокредитларини адолатли (!) ажратишни йўлга қўйиш ва биринчи босқичда аҳолига 15 мингта электромобиль хариди учун 16 фоизгача ставкада кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. Албатта, кредит ставкасини миллийга арзонроқ ё хорижий электромобилга қимматроқ белгиланмай бирхиллаштирилгани яхши (ўзи миллий электромобиль борми, ё чайқовчи монополист утилизация йиғими тўламай импорт қилаётган ва 2 карра нархда сотаётган электромобиллар миллийми?). Лекин мўлжалдаги 41 минг 15 мингга тушгани чатақ бўпти (дастур бўйича кўпроқ электромобиль импорт қилинса, айтайлик, арзон электромобиллар учун аждарҳо утилизация йиғими бекор қилиниб, чайқовчи монополист рақобатдан эзилиб қолса керак-да). Жараён лойиҳада кўрсатилганидек, 1 мартдан эмас, 1 сентябрдан бошланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin