19K31Telegramda ochish
Тошкентда очиқ мулоқот: уюшмалар раҳбарлари ва тадбиркорлар бир майдонда Айни дамда Тошкентда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан саноат ва тармоқ уюшмалари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирок этмоқда. Йиғилишнинг асосий мавзулари — тадбиркорлик фаолиятида кузатилаётган тизимли муаммолар, солиқ юкламалари, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ечимлар. Мулоқот очиқ, конструктив ва натижага йўналтирилган шаклда ўтмоқда. Ҳар бир билдирилган фикр эшитиляпти ва масъуллар томонидан аниқ муносабат қайтарилмоқда. Бизнес муҳитидаги муҳим масалалар ва муаммолар муҳокамасини онлайн кузатиш имконияти мавжуд. Жараённинг ичида бўлинг. Ушбу ҳавола орқали жонли эфирни кўришингиз мумкин: https://youtube.com/live/xLugqxnvKqo?feature=share

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin