23K24Telegramda ochish
Fitch 7 йил деганда Ўзбекистон суверен рейтингини оширди Охирги бир ойда S&P ва Moodyʻs рейтинг прогнозини яхшилаган бўлса, Fitch Ўзбекистон чет эл валютасидаги суверен кредит рейтингини “BB-“дан “BB” даражасигача оширди. Агентлик ўз қарорини ислоҳотлар жадаллиги ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш барқарорлиги туфайли макроиқтисодий хавфларнинг жиловланиши ва таркибий кўрсаткичларининг доимий яхшиланиши кутилмаларига боғлаган. Fitch ислоҳотлар пул-кредит сиёсатининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш, хусусийлаштириш режалари фаоллиги ва давлат муассасаларининг шаффофлигини кучайтириш чораларини ўз ичига олади, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, энергия тарифининг либераллаштирилиши ва субсидиялаш камайтирилиши 2024 йилда молиявий кўрсаткичларнинг кутилгандан яхшироқ бўлишига хизмат қилгани таъкидланган (субсидиялаш аввалбошда мўлжал қилинганидек, тўлиқ тўхтатилгандами?). Агентликка кўра, рейтингни пасайиши хусусан, хом-ашё нархларининг доимий арзонлашуви сабабли ташқи савдо тақчиллигининг ошиши ёки пул ўтказмаларининг камайиши каби омиллар туфайли халқаро захиралар сезиларли даражада камайиши, шунингдек, паст иқтисодий ўсиш, бюджет тақчиллигининг ошиши, валюта курсининг кескин қадрсизланиши ёки давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг кескин ошиши ёки фискал буферлар камайиши ҳолатларида юз бериши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin