16K22Telegramda ochish
Рейтинг қачон яхшиланади? «Қонун устуворлиги», «аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик», «тартибга солиш сифати» ва «коррупцияни назорат қилиш» каби бошқарув стандартлари сезиларли яхшиланганда Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини BB- (барқарор) даражада тасдиқлади. Kommers.uz Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қандай ҳолларда пасайтирилиши ва оширилиши мумкинлиги ҳақида маълумот бермоқда. Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги қуйидаги ҳолларда пасайтирилиши мумкин: ташқи молиявий кўрсаткичлар ёмонлашганда, пул ўтказмаларининг доимий камайиши, ташқи савдо дефицитининг ошиши сабабли жорий операциялар ҳисоби манфий сальдосининг ортиши, халқаро захираларнинг сезиларли даражада камайиши ёки ташқи мажбуриятларнинг тез ошиши; иқтисодий ўсиш суръатининг давомий секинлашиши, давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати кескин ошиши ёки суверен фискал буферларнинг камайиши. Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қуйидаги ҳолларда оширилиши мумкин: макроиқтисодий барқарорликни таъминлаган ҳолда юқори иқтисодий ўсишга эришилганда ва аҳоли жон бошига ЯИМ миқдорининг BB рейтингига эга давлатлар билан фарқи камайганда; «қонун устуворлиги», «аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик», «тартибга солиш сифати» ва «коррупцияни назорат қилиш» каби бошқарув стандартлари сезиларли яхшиланганда; фискал ва ташқи захиралар сезиларли ошганда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin