“Fitch Ratings” Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингини ўзгаришсиз қолдирган
“Fitch Ratings” мамлакатимиз суверен кредит рейтингининг баҳоси ВВ- (барқарор) даражасида қолдирган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги (шу жумладан рейтинг кутилмаси) қуйидаги ҳолларда оширилиши мумкин:
- макроиқтисодий барқарорликни таъминлаган ҳолда юқори иқтисодий ўсишга эришилганда;
- “қонун устуворлиги”, “аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик”, “тартибга солиш сифати” ва “коррупцияни назорат қилиш” каби бошқарув стандартлари сезиларли яхшиланганда;;
- фискал ва ташқи захиралар сезиларли ошганда.
Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги қуйидаги ҳолларда пасайтирилиши мумкин:
- паст иқтисодий ўсиш натижасида бюджет харажатларининг ошиши, давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг ёмонлашуви, суверен фискал буферларнинг (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) камайиши;
- банк кредитлари ҳажмининг тез суръатлар билан ошиши ортидан жорий операциялар ҳисоби манфий сальдосининг катталашуви, халқаро захираларнинг сезиларли даражада камайиши ёки ташқи мажбуриятларнинг тез ортиши.