Fitch Ўзбекистон суверен рейтинги прогнозини яхшилади
Рейтинг бўйича прогнознинг "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирилиши ислоҳотларни амалга оширишда фаоллашув ва давлат сиёсатининг макроиқтисодий барқарорликни сақлашга қаратилганлигини акс эттиради. Агентликка кўра, бу ҳатто халқаро вазиятнинг ноаниқлиги фонида ҳам ўрта муддатли истиқболда ЯИМнинг барқарор юқори ўсишига ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига кўмаклашади. Давом этаётган бюджет ва монетар ислоҳотлар макроиқтисодий сиёсатнинг ҳамда шаффофликнинг мустаҳкамланишини қўллаб-қувватламоқда. Ислоҳотлар шунингдек, бюджет дефицитининг мақсадли кўрсаткичларга нисбатан қисқаришига ва валюта захираларининг сезиларли ўсишига ҳисса қўшган.
Рейтингни пасайтириши (ёки салбий таъсир этувчи) мумкин бўлган омиллар:
Макроиқтисодиёт: Тузилмавий ислоҳотлар динамикасининг секинлашиши, бу агентликнинг ўрта муддатли ўсишга нисбатан кутишларининг пасайишига олиб келиши ва, натижада, прогнознинг "Барқарор"га қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлиши мумкин.
Ташқи молия: Ташқи молиянинг сезиларли даражада ёмонлашиши, масалан, чет элда ишлаётган фуқаролар пул ўтказмаларининг давомли ва узоқ муддатли пасайиши туфайли ёки хом ашё товарлари нархларининг узоқ муддатли пасайиши туфайли валюта захираларининг сезиларли қисқаришига олиб келиши мумкин бўлган савдо дефицитининг ошиши.
Давлат молияси: Давлат қарзининг ЯИМга нисбати сезиларли ўсиши ёки давлатнинг фискал буфер захираларининг қисқариши, масалан, ўсишнинг давомли паст даражаси, бюджет сиёсатининг сезиларли юмшатилиши, миллий валюта курсининг кескин девальвацияси ёки шартли мажбуриятларнинг амалга ошиши.