23K25Telegramda ochish
Соҳалар кесимидаги навбатдаги мулоқот Президент билан бўладиган навбатдаги очиқ мулоқот арафасида тадбиркорлар иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Унда IT-компаниялар, контент провайдерлар ва давлат харидларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этмоқда. Мазкур учрашув тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар ва тўсиқларни ўрганиш, уларга ечим топиш ҳамда келгусидаги Президент билан очиқ мулоқотда кўтарилиши мумкин бўлган масалаларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилган. Мулоқотда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Рақамли технологиялар вазирлиги, солиқ, молия ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилиш YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin