21K41Telegramda ochish
Июнда гўшт субмаҳсулотлари импорти 5 карра ошган Июнь ойида кетма-кет 5 ой давом этган гўшт импортининг рекорд ўсиши ниҳоят тўхтаган ва барқарорлашган (лекин йил-йил ҳисобида ўсиш давом этмоқда). Ой давомида жами 70,6 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган бўлса, шунинг 52,9 млн.долларлик қисми мол гўштига тўғри келган (май ойида 71,2 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган, унинг 57,8 млн.долларлик қисми мол гўшти). Июнь маълумотларида эътиборли жиҳат бу гўшт субмаҳсулотлари (калла-поча, ичак-чавоқ каби) импортининг 5 карра ошиши билан боғлиқ. Гўшт субмаҳсулотлари импорти йиллик ҳисобда қўй гўшти импортини ҳам ортда қолдирган. Ой давомида мол гўшти ўртача 4,01 доллардан, товуқ гўшти 1,09 доллардан, қўй гўшти эса 1,41 доллардан импорт қилинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin