21K28Telegramda ochish
Навбатдаги мулоқот - ҳунарманд ва заргарлар билан Айни дамда Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида ҳунармандчилик ва заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ҳунармандлар, Заргарлар ва Кичик бизнес уюшмалари раҳбарияти иштирок этмоқда. Тадбир доирасида Президентнинг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари юзасидан очиқ муҳокамалар олиб борилмоқда. Тадбирни жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin