Давлат харидлари бўйича очиқ мулоқот ўтмоқда
Иқтисодиётда очиқлик — ривожланишнинг асосий шарти. Давлат харидларида очиқ ва одил тизим яратиш — тадбиркорлар ишончи ҳамда соғлом рақобат муҳитининг асосидир.
Айни дамда давлат харидларига бағишланган очиқ мулоқот бошланди. Унда тадбиркорлар, давлат идоралари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Бизнес-омбудсман вакиллари давлат харидлари жараёнидаги долзарб масалаларни муҳокама қилмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади — давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ечимларни топиш.
Мулоқотда тадбиркорлар ўз фикр ва таклифларини бевосита етказиш имконига эга. Бу эса ҳақиқий мулоқот муҳитини яратади.
Давлат харидларида очиқ тизим ва аниқ қоидалар бўлса, натижада ишонч, рақобат ва самарадорлик ортиб боради.
Тадбирни тўғридан тўғри жонли эфир орқали томоша қилишингиз мумкин.