20K37Telegramda ochish
Килоси 100 минг сўмдан арзон ош қолмаган, 100 минг сўмдан арзон гўшт фақат Қорақалпоғистонда қолган Октябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб палов нархи 0,6%гача қимматлаган. Учта ҳудудда (Бухоро, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари) палов нархи статистик хатолик даражасида, 0,1%гача арзонлаган (пиёз, сабзи, гуруч ва нўхат нархи ҳисобига). Қорақалпоғистон Ўзбекистонда палов 100 минг сўмдан арзон ягона ҳудуд бўлиб қолаётганди, энди шимолий минтақамиздаям паловнинг килоси 100 минг сўмдан ошган. Октябрда палов нархини оширган асосий маҳсулот барча ҳудудларда сезиларли қимматлаган гўшт бўлиб турипти (100 минг сўмдан арзон гўшт ҳам фақат Қорақалпоғистонда қолган). Энг қиммат гўшт ҳалиям Фарғонада (113 989 сўм, +1,9%).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin