Давлат харидлари барча иштирокчилар учун очиқ бўлиши керак
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 250 триллион сўмдан ортиқ давлат харидлари амалга оширилади. Бу улкан рақам ортида минглаб имкониятлар, янги шартномалар ва бозорга кириш йўллари яшириниб ётибди. Лекин сўровлар ва тажриба шуни кўрсатяптики, кўп тадбиркорлар ҳали ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмаяпти.
Нега бундай? Қонунчиликда чалкашликлар кўпми? Ҳужжат топширишдаги бюрократик тўсиқлар ёки ахборот етишмаслиги сабаблими? Эртага ана шу саволларга очиқ ва жонли мулоқотда аниқлик киритиш имконияти бор.
2 ноябрь соат 11:30 да “InterContinental Tashkent (Trilliant)” меҳмонхонасида давлат харидлари бўйича очиқ учрашув бўлиб ўтади. Бу тадбирда давлат улуши мавжуд барча ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади. Демак, бу сизнинг сўзингиз эшитиладиган, масалангиз ечиладиган учрашув.
Боринг, фикр билдиринг, муаммоларингизни айтиб, ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қилинг.
📞 Рўйхатдан ўтиш учун: +998 97 445 39 37
- https://t.me/uzchamber/19539@uzchamber