Озиқ-овқатлар нархи инфляцияни белгиламоқда
Иккинчи ойдирки, озиқ-овқатлар инфляцияси 0,9%дан пастга тушмаяпти. Хусусан, мавсумий равишда мева-сабзавотларнинг нархининг қимматлашиши кузатилмоқда (Мева-сабзавотларсиз ойлик инфляция 0,5%ни ташкил этган).
Октябрда юқори даржада қимматлаган 30та товар ва хизматнинг 22таси озиқ-овқатлардир (сентябрда 21 таси). Помидорлар иккинчи ойдирки энг юқори даражада нархи ошган маҳсулот бўлиб турипти. Энг юқори даражада қимматлаган дастлабки 6та маҳсулотнинг ҳаммаси мева-сабзавотлардан иборат бўлган.