Вазнда ўзгаришлар қандай?
Хизматлар инфляция суръатини белгилашда давом этмоқда.
Октябрь ойига келиб, хизматларнинг 34%и (31та хизмат) нархи 10%дан ошган. 2024 йил бошига бу кўрсаткич 63%ни ташкил этган.
Нархи 10%дан кўпга қимматлаган ноозиқ-овқатлар улуши 3%га тушган (8та ноозиқ-овқат).
10%дан кўпга қимматлаган озиқ-овқатлар улуши эса 12%гача пасайган (20 турдаги озиқ-овқат).
Бу албатта сондаги ўзгаришлар. Нархи 10%дан кўпга қимматлаган маҳсулотларнинг умумий вазндаги ўзгаришлари эълон қилиниши инфляция пасая бошлаганига ишонч яратиш учун янада қизиқ бўларди.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12430@centralbankuzbekistan
- https://t.me/the_bakiroo/11221@the_bakiroo