Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган “Мунозара майдони” лойиҳасида блогер Тарас Гончар ҳам иштирок этган. У Ўзбекистондаги миллий бирдамлик ва маданий ҳамжиҳатлик муҳити ҳақида фикр билдирган.
“Ўзим русман, хотиним ҳам рус, лекин 90 фоиз вақтимда ўзбек тилида гаплашаман. Бир нарса билан фахрланаман, мен Ўзбекистоннинг ҳар қандай жойига борсам, одамлари билан ўзбек тилида суҳбатлаша оламан, энг зўри шу. Миллий таомимиз, менимча, дунёда энг мазали ҳисобланади”, деди блогер.Тарас Гончарнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда туғилиб, шу ерда яшашнинг ўзи инсон учун катта мотивация. Халқ демократик партияси ўз фаолиятида миллатлараро тотувлик ва жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бундай мулоқотлар орқали халқлар ўртасидаги ўзаро ишончни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
- https://www.youtube.com/@MunozaraMaydonyoutube.com
- https://t.me/UzbekistonXDP/3182@UzbekistonXDP