Ноябрь ойида инфляция кўрсаткичи яна тезлашган ва 1,5%ни ташкил этган. Энг юқори нархлар ўсиши озиқ-овқат нархлари ҳисобига тўғри келган - 2,4%. Хусусан, мева-сабзавот, ёғ ва мойлар ва гўшт маҳсулотлари нархлари юқори суръатларда ошишда давом этган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар 0,9%га қимматлаган. Бу гуруҳларда энг юқори нарх ошиши автомобиллар учун ёқилғи ва тиббий хизматларга тўғри келади.
Ўтган йилнинг тегишли даври юқори базаси эвазига йиллик инфляция кўрсаткичи яна пасайишда давоб этиб 11,3%дан иборат бўлган.