20K49Telegramda ochish
Бу термометр биз учун эмас: Октябрда ойлик инфляция ўтган ёмон замонга қайтди Энергетика, сув, транспорт нархлари эркинлаштирила бошлаган октябрь ойида ойлик инфляция 1,0%ни ташкил этган. Бу ва бундан пастроқ кўрсаткичли инфляция "қора туш" дейиладиган ўтган ёмон замонларда чизилган. Йиллик инфляция 9,0%дан паст кўрсаткичга қайтарилган. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,3%га, ноозиқ-овқатлар 1,0%га, хизматлар 0,7%га қимматлаган. Статистикага ишонилса, муҳим озиқлардан гуруч (-0,5%), ун (-0,6%), ёғ (-0,8%), шакар (-0,2%), керакли сабзавотлардан сабзи (-18,4%) ва пиёз (-5,8%) арзонлаб кетган. Бензин 4,1%га, пропан 3,6%га, метан 12,6%га, йўловчи ташиш 3,5%га қимматлаган. Статистика органи бензин деганда қайси турдаги бензинни назарда тутгани ва уларнинг вазнига аниқлик киритмаган. Пропан ва метан бўйича нарх ўсиши қайси ҳудудда ва қачон ўлчангани қизиқ. Статистикадан реалликка қайтсак, ёқилғи икки хонали рақамларда қимматлашишда давом этмоқда. Инфляция статистикасини шарҳлай туриб, Миркомил Холбоев термометр бузилиб қолган бўлиши мумкинлигини қайд этган. Назаримда, термометр бузилмаган, у ишламоқда. Фақат бу термометр халқ ва бизнес учунмас. Термометрни ишлатаётганлар ўзбекистонликлар бу термометрга қарамай қўйишганини жуда яхши билишади. Ўзбекистонликлар олдинги замонда бир одам учун чизилган, масалан 5,6%лик инфляцияни инобатга олармидилар? Йўқ. Нега энди ҳозир 9,0%лик инфляцияни инобатга олиш керак?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin