"20 минг сўмдан арзон ош" Наманганда қолди
Ош индексини ўзгартиришга рухсат берилган кўринади. Октябрда бирданига 8 та ҳудудда ош нархлари индекси ўзгартирилган. Тайёр паловнинг ўртача нархлари Ўзбекистоннинг ярим ҳудудида анча вақтдан буён ўзгартирилмай келинаётганди.
Октябрда Тошкент шаҳрида ош нархи 29 000 сўмлигича қолган. Ушбу нарх 4 ойдан бери ўзгармаган.
Наманганда эса бир порция ошнинг нархи 19 833 сўм. Бу 20 минг сўмдан арзон Ўзбекистондаги ягона ош бўлиб қолди. Таъкидлаш лозимки, Наманган бўйича ош индекси 6 ойдан буён ўзгармаган.